ҚАРИЙБ МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТ ҚИЛДИК
2024-03-09 14:05:55 147
8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами куни муносабати билан бир гуруҳ ҳамюртларим қатори “Шуҳрат” медали билан тақдирланганим қалбимга чексиз қувонч, оиламизга туганмасшодлик олиб келди. Самимий тилаклар, дилизҳорлари бир дам бўлса-да тингани йўқ.
Оддий қишлоқ аёли меҳнати бу қадар эътироф этилиб, рағбатлантирилгани нафақат мен, балки бутун фарғоналиклар меҳнатига берилган юксак баҳо, десам муболаға бўлмайди. Бу заҳматли ва шарафли касб-ҳунарга кўнгил қўйиб, меҳнат қилаётганимга чорак аср бўлди.
Олтиариқ туманидан кулоллар юрти — Риштонга келин бўлиб тушганимда оддий лойдан бу қадар бежирим буюмлар тайёрлаётган кишиларга ҳавас ва ҳайрат билан боқардим. Қандай ажиб, гўзал дамлар...
Тўда қишлоғидаги касб-ҳунар коллежида ишлаб юрган кезларим кулоллик, чиннисозлик йўналишида ишлаётган тадбиркор ва ишбилармонларга эргашиб, уй шароитида кулоллик буюмларига турли безаклар бериш билан шуғулланиб келдик. Ҳавасдан бошланган иш шу тариқа кўнглим тубидан жой олди, бизнес бошлашимга замин яратди.
Айниқса, тадбиркорлик, ҳунармандликни ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш йўлидаги имтиёз ва имкониятлардан куч-қувват олдик. 2018 йилда Риштон туманидаги “Навбаҳор” саноат зонасида кулоллик ва чинни буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Олимжон Илёсбек” масъулияти чекланган жамиятига асос солдик. Ўтган йили умумий қиймати 9 миллиард сўмдан ортиқ сопол ва чинни буюмлар ишлаб чиқарилди. 200 дан ортиқ ёш учуниш ўринлари очдик. Маҳсулотимиз ички бозордан ташқари қўшни мамлакатлар, Россия ва ҳаттоки Европа бозорларига ҳам кириб борди. Миллий ҳунармандлик йўналишида бўлиб ўтаётган кўплаб халқаро кўргазмаларда иштирок этиб келяпмиз. Шу кунга қадар Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонга умумий қиймати 995 минг долларлик маҳсулот экспорт қилишга эришдик.
Халқ фаровонлиги, юрт ободлиги йўлидаги изланиш ва интилишларимиз бир дам бўлса-да, тўхтагани йўқ. Айни кунда кўҳна ҳунармандлик анъаналарига хос ноёб санъат турларини тиклаш, ривожлантириш йўлида истиқболли лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Маҳслотларимиз сифатини янада ошириш, турларини кўпайтириш учун барча шароит ва имкониятлар яратиб берилган. Бугунги тадбиркор, ҳунарманд бундан бешолти йил олдингиларидан тубдан фарқ қилади. Улар билан суҳбатлашиб, амалий иш жараёнлари билан танишиб, орзу-мақсадлари юксак эканига қойил қоламан. Уларнинг сафида эканимдан, улар билан ҳамнафас, ҳамжиҳат бўлаётганимдан ҳамиша фахрланаман.
Нодирахон ҚОДИРОВА,
Риштон туманидаги “Олимжон-Илёсбек”
МЧЖ раҳбари,
“Шуҳрат” медали соҳиби.
“Янги Ўзбекистон” газетасидан олинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси