Қайрағочнинг сабзавот маҳсулотлари экспорти йилдан-йилга ошиб бормоқда

×

 2024-03-07 08:46:35    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Серқуёш ўлкамизда етиштирилаётган сархил мева-сабзавотлар витаминларга бойлиги ва хушхўрлиги билан ажралиб туради. Шу боис ҳам дунё бозорида юртимиз мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж юқори.

Президентимиз қарорида ички бозорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи деҳқон ва фермерлар, кластер ва корхоналарни моддий ресурслар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарнинг барчасини “даладан — растагача” тамойили асосида жамлаб, моддий қўллаб-қувватлаш вазифалари белгилаб берилиши, шунингдек, маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун ажратилиши қайрағочликлар учун янада қулайликлар яратди.

Бунинг натижасида Қайрағоч маҳалласида яшовчи фуқароларнинг даромадлари янада ошди. Ушбу маҳаллада қишин-ёзин томорқадан даромад олишмоқда, мазкур қишлоқда етиштирилаётган маҳсулотлар экспорти йилдан йилга ошиб бормоқда.

  “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида бугун қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли даромадларини оширишга, янги иш ўринларини яратиш, бозор ва дастурхонларимиз тўкинлиги ҳамда сабзавотлар экспортининг ортишига хизмат қилмоқда.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб