ЖУРНАЛИСТЛАР РИШТОН ТУМАНИ "ҚАЙРАҒОЧ" МФЙДАГИ ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ТАНИШИШДИ

×

 2024-03-06 14:42:02    123

PDF юклаш
Чоп этиш


 Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди. Мазкур тадбирда вилоятимизда фаолият юритаётган журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.
Пресс-тур иштирокчилари Риштон тумани "Қайрағоч" маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан танишишди.
Туманимизда ерни зар билиб, томорқасининг ҳар қаричидан унумли ва самарали фойдаланаётган миришкор деҳқонлар жуда кўп. Ўз навбатида иссиқхона шароитида деҳқончилик қилиб, мўмайгина даромадга эга бўлиб, шу билан биргаликда халқимиз дастурхонининг тўкинлигига,  бозорларда нарх-навонинг барқарорлигига ҳисса қўшаётган миришкорлар сафи ҳам тобора кенгаймоқда.
"Қайрағоч" маҳалласида яшовчи ҳар бир оила томорқасидан мўмай даромад топиб келишмоқда.
Фуқаролар шахсий томорқаларида сиссиқхона ташкил этиб, ўртача 100 млн сўм даромад қилишмоқда. Журналистлар ушбу маҳалладаги бир неча хонадонда бўлишиб, жараёнларни кўздан кечиришди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб