ЮКСАК УНВОН МУБОРАК БЎЛСИН!

 2024-03-06 08:16:54    121

PDF юклаш
Чоп этиш


8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.  
Унга кўра,  мамлакатимизда мўътабар аёл зотига улкан эҳтиром кўрсатиш, давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг самарали меҳнати, бой тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ  хотин-қизлар юксак мукофотлар билан тақдирланди.  
Қувонарлиси,  улар орасида Риштон туманидаги «Олимжон Илёсбек» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Қодирова Нодира Ғофуровна ҳам бор.  Тумандошимиз "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.  
Ушбу юксак унвон билан тумандошимизни табриклаймиз.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб