Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2024-03-01 10:47:27 147
Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги олтмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Сессия йиғилишида Риштон туманини 2024 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тасдиқлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари ҳамда ҳисоботлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан йўлланган саволларга масъуллар томонидан тегишли жавоблар берилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиб депутатлар томонидан тасдиқланди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси