РАҒБАТ БОШ ОМИЛ

×

 2024-03-01 09:41:45    134

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз томонидан 2024 йил 12 февраль куни ўтказилган видеселекторда ипакчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Тармоқда кескин ўзгариш қилиш зарурлигини таъкидлаб, бир қатор топшириқлар берилди.
 Бугун туман ҳокимлигида фаол ва лидер аёллар иштирокида ипак қурти боқишга жалб қилиш бўйича семинар ўтказилди. 
Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Комила Кавлонова, туман ҳокими ўринбосари Муқаддас Бекмирзаевалар қатнашдилар. 
   - Одатда ипак қуртини икки тоифа одамлар боқишади.  Биринчиси ишсизлар, иккинчиси авлоддан-авлодга ўтиб келган анъана бўйича боқувчилардир.    Риштонда ипак қурти боқиш бўйича ўзига хос тажриба бор,  дейди вилоят ҳокими ўринбосари.  
    Лидер аёллар ипак қурти боқиш бўйича ўз тажрибаларини ўртоқлашдилар.      Ҳар бир ишда рағбат бош омил. Семинарда илғор пиллакорларни доимий рағбарлантириб боришга келишиб олинди.
Жорий йилда туманда  2292 қути ипак қурти парваришланади. 137 минг тонна пилла хом ашёси етиштириш кўзланган.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб