СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ХУСУСИЙ МАКТАБЛАРДАГИ ШАРОИТЛАРНИ ЎРГАНИШДИ

×

 2024-02-28 09:16:22    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, соҳада хусусий секторга кенг ўрин берилаётгани таълим сифати ва самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда туманимизда бир қатор хусусий мактаблар фаолият юритмоқда. Ушбу таълим муассасаларида синов йўли билан малакали мутахассислар танлаб олинган. Ҳар бир синфхонаси ўқувчилар учун якка тартибдаги стол-стуллар, электрон доска ва бошқа ўқув-кўргазмали воситалар билан жиҳозланди.

Хусусий мактабларда энг илғор таълим услублари орқали аниқ фанлар ва инглиз тилини ўргатиш, таълим бериш жараёнида замонавий технологияларни, ривожланган мамлакатлар таълим дастурларини жорий этиш имконияти мавжуд.

Кеча туман ҳокими Баҳодир Холиқов ҳамда туман прокурори Рашидбек Меҳмоновлар туманимиздаги айрим хусусий мактабларда бўлишиб, у ерда ўқувчиларни таълим тарбия олишлари учун яратилган шароитлар билан танишдилар.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб