ТОМОРҚА – ЮҚОРИ ДАРОМАД МАНБАИ
2024-02-27 09:14:24 147
Бугун дунё бўйлаб аҳоли сони юқори суръатларда ўсиб бормоқда. Бу ўз навбатида аҳолининг истеъмол товарларига, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабининг ҳам ўсишига олиб келмоқда. Бу муаммо дунёнинг барча мамлакатлари олдига аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласини устувор вазифа қилиб қўймоқда.
Бугунги кунда томорқачиликнинг ривожланиши одамларнинг яхши турмуш кечириши, қўшимча даромад олиш, озиқ-овқат мўл-кўлчилигига эришиш, оилаларнинг моддий таъминотини яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлашда катта аҳамият касб этади. Агар ҳар бир оила ўз томорқасидан унумли фойдаланса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ўзини-ўзи тўла таъминлайди.
Буни Қайрағоч маҳалласида амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Мазкур маҳаллада бугун ўз томорқаси ва қўшимча даромад манбаига эга бўлаётган фуқаролар талайгина.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда ҳар қарич ердан омилкорлик билан фойдаланишга қаратилаётган эътибор томорқа хўжалигини янада юксалтиришда муҳим омил бўлаётир.
Қайрағочликлар етиштираётган турли озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларимиз тўкинлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш ҳамда ер эгаларининг даромадини оширишга хизмат қилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси