“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди
2024-02-26 14:31:15 157
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 562-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичига старт берилди.
Туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган танловнинг биринчи, яъни туман босқичида электрон платформада рўйхатдан ўтган ўқувчи ёшлар фаол иштирок этдилар.
Ҳар бир иштирокчи яъни мактабларнинг 5 нафар ўқувчиларидан иборат терма жамоаси хорижий тилларни билиш даражасини тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказдилар. Танлов очиқ ва шаффоф, адолат мезонлари асосида ташкил этилди.
Танлов очилишида иштирок этган туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, ёшларга танловда омад, келгуси ўқиш ва ишларида янада улкан зафарлар ёр бўлишига тилаклар билдирди.
Эслатиб ўтамиз тадбирнинг туман босқичида 3 та ўрин мавжуд бўлиб, 1-ўринни эгаллаган мактаб ўқувчилари 100 млн сўм пул маблағи, 2-ўринни эгаллаган мактаб ўқувчилари 75 млн сўм пул маблағи, ҳамда 3-ўринни эгаллаган мактаб ўқувчилари 50 млн сўм пул маблағларини ютиб олишлари белгиланган.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси