Риштонда “Маҳалла еттилиги” ходимлари учун амалий семинар ўтказилди
2024-02-24 08:03:03 143
Семинар ишида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, "маҳалла еттилиги" ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республика маҳаллалар уюшмаси масъул ходими С.Ғ.Муродовлар иштирок этишди.
Семинар давомида “Маҳалла еттилиги” ходимлари фаолиятини самарали ташкил этиш, “Андижон тажрибаси”ни яъни маҳалладаги “Еттилик” иш режаси (кунлик, ҳафталик, ойлик ва чораклик иш режалар), Маҳалла баланси, “Йўл харитаси”, Ижтимоий маҳалла китоби (Омбор дафтари) ҳамда маҳалла еттилигини иш фаолияти билан танишилиб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Семинар якунида бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларига Республика Маҳаллалар уюшмаси томонидан компьютер жамланмалари совға қилинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси