Ҳамкорлик алоқаларининг янги уфқлари

×

 2024-02-23 10:45:50    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Кейинги йилларда Президентимизнинг амалга ошираётган оқилона сиёсати натижасида  Риштон тумани ва хорижий мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Бу, ўз навбатида ҳамкорликни янада жонлантиришга туртки бўлмоқда. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда.

 Ҳамкорликнинг янги саҳифаси халқ манфаатлари йўлидаги янги мақсадлар ва истиқболлар билан тўлган. Очиқ, самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорликни кучайтириш учун ҳам мустаҳкам пойдевор қўймоқда.

Бугунги кунда Риштон тумани имиджини илгари суриш, Риштон кулолчилик брендини хорижда оммалаштириш ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

 Маълумки, шу кунга қадар Озарайжоннинг Исмоили, Япониянинг Майдзуру, Беларусиянинг Круглянски, Италиянинг Дерута, Туркиянинг Изник ва Кутахья шаҳарлари билан Риштон тумани ўртасида биродарлашган шаҳарлари сифатида меморандум имзоланган эди. Ушбу мамлакатларга қилинган сафарлар ва уларнинг мамлакатамизга ташрифлари давомидаги мулоқотлар очиқлик, ўзаро ишонч, англашув ва дўстона руҳда ўтди.

Имзоланган меморандумларга кўра, туманимиз ва хорижий мамлакатлар  ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, бошқа соҳалардаги алоқалар кўламини тобора кенгайтириб бориш масалалари диққат-марказида бўлди.

 Ушбу ҳамкорликлар натижасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Айниқса, кулолиликни ривожлантириш дорасидаги лойиҳалар ўзини оқламоқда. Риштонлик уста кулоллар маҳсулоти дунё бозорини эгалламоқда.

Айтиш жоизки, ҳозирга қадар Республика бўйича ягона бўлган дунёнинг 5 та давлатининг  олтита шаҳри билан биродарлашган Риштон тумани бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.

Айни кунларда Буюк Британия, Саудия Арабистони, Польша, Франция, Литва, Грузия, Хитой, Жанубий Корея ва Австралия мамлакатлари шаҳарлари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар давом этмоқда.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб