ЁРДАМГА МУХТОЖ ОИЛАГА КЎМАК БЕРИЛМОҚДА
2024-02-21 16:16:05 141
Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган “Инсон қадри қанча туради? Риштон тумани ҳокимлиги масалага эътибор қаратармикан? номли видеомурожаат юзасидан Риштон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Бундан бир неча кун олдин Риштон тумани ҳокимлигига мурожаат қилган фуқаро набираси "Ўйрат" МФЙ да яшовчи 2007 йилда туғилган Муҳаммаджонов Элёржон Дилмуроджон уғли томоқ саратони ташҳиси билан даволанаётгани ва унинг оиласида молиявий муаммоларга дуч келганлиги борасида айтиб ўтганди.
Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаров амалий ишларни бошлаб юборди. Хусусан, “Мурожаат Риштон” телеграм гуруҳи орқали Ҳиндистон давлатида даволанаётган юртдошимизга операцияси учун маблағ йиғишимизда ёрдам қўлини чўзинг! акцияси бошлаб юборилди. Бундан ташқари, имкон қадар ёрдам ҳомийлик ёрдамлари берилмоқда. У масала шахсан туман ҳокимининг назоратида.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси