Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-02-21 13:29:20    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги 65-сессияси бўлиб ўтди.

Унда тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишига туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Баҳодир Холиқов раислик қилди ва олиб борди.

Сессия кун тартибига  қўйидаги масалалар қўйилди:

1-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадал-лаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Яшил боғлар”  ва “Яшил жамоат парклари”ни барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 27 сентябрда қабул қилинган  529-сон қарорига асосан Риштон туманида “Яшил боғ” барпо этиш тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Н.Орипов Ахбороти.

2-масала: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2024 йил 30 январдаги “Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида” ги КҚ-666-IV сонли қарорини тумандаги  ижроси юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И. Джўраевнинг Ахбороти.

3-масала: Риштон туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошида аниқланадиган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш  тўғрисида туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраевнинг Ахбороти.

4-масала: Халқ депутатлари Риштон туман  Кенгаши депутатлари томонидан ўз сайловчилари олдида ахборот беришнинг намунавий тартибини тасдиқлаш

5-масала: Халқ депутатлари туман Кенгаши, доимий комиссиялари ва туман кенгаши котибиятини 2024 йил учун иш режаларини тасдиқлаш

6-масала: “Т. Аҳмедов” ММТП ҳудудидаги “Сарварбек Шоҳрухбек ери”,  “М. Келдиев” ММТП ҳудудидаги “Холинса 2002”   ва “Ёшлик” ММТП ҳудудидаги “Жалолиддин замини”   фермер хўжаликларини йўналишларини ўзгартириш юзасидан туман ҳокимини ўринбосари Н.Маҳмудов Ахбороти.

7-масала: 2024 йилда “Аёллар дафтари” 5-босқичига рўйхатга киритилган,  ижтимоий ҳимояга мухтож, эҳтиёжманд хотин-қизлар билан олиб борилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида ва бошқалар.

Ушбу сессия кундалигига киритилган масалалар юзасидан мутасаддилар ахбороти ва ҳисоботи эшитилди ва депутатлар томонидан муҳокама этилди.

Музокара ва мунозараларга бой тарзда ўтган сессия якунида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб