Афғонистондаги ҳаракатлар чоғида жасорат кўрсатган ветеранларга эҳтиром кўрсатилди
2024-02-20 09:48:15 148
Туманимизда Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг 30 йиллиги ҳамда Афғонистон ҳудудидан ҳарбий қўшинлар чекланган контингентини олиб чиқилганлигининг 35 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Холиқов, туман ИИБ бошлиғи Шавкат Мавлонов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Отабек Жабборов, “Ветеран” бирлашмаси аъзолари, Афғонистонда йигитлик бурчини ўтаган ветеран ҳарбийлар, Афғон урушида ҳалок бўлган ҳамда урушдан кейин вафот этган аскарларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.Тадбирда Афғонистон тупроғида тинчлик учун курашда ҳалок бўлганлар хотираси ёд этилди, ҳозир орамизда бўлган ветеранларнинг бугунги кунда ёшларни тарбиялашдаги катта роли ҳамда ўрни, уруш йўлини босиб ўтган жангчилар сифатида уларга ватанга муҳаббат туйғуларини сингдириб, ёш авлодни ҳақиқий ватанпарвар этиб тарбия қилаётганликлари алоҳида эътироф этилди ҳамда эҳтиром кўрсатилди.Афғон уруши фахрийларининг катта гуруҳига “Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси 30 йиллиги” юбилей медаллари ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.Тадбир туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар билан давом этди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси