Ta’lim almashinuvlari o’z natijasini bermoqda

×

 2024-02-19 13:00:29    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Маизуру шаҳри ва Риштон тумани ўртасидаги алоқалар 2019 йилда имзоланган меморандиум билан бошланиб,  ҳар йили 3 нафар талабалар Маизуру шаҳрида жойлашган Политехника коллежида ўқиш учун таълим грантлари асосида қабул қилиниб келмоқда. Уларнинг илк қадирғочлари 2022 йил апрел ойида Риштон Норико мактаби ўқувчиларидан қабул қилинган эди.Ушбу Талабалар жорий йилнинг март ойида коллежни битиришади.  Ўтган 2 йил мобайнида талабалар Коллеж таълимларини мукаммал даражада эгаллаб, расмдаги машинани ўз дизайн ва салоҳиятларини ишга солиб, йиғишга музаффақ бўлишди ва 18.02.2024 йил. бутун Япония бўйлаб ўтказиладиган “Ёмон йўллар учун мўлжалланган электромобил ва қўл бола йиғилган транспорт пойгаси” да илк бор хорижлик  талабалар сифатида иштирок этишди.Ўзбекистонлик Талабалар ушбу мусобақада иштирок этган кўплаб коллеж вакиллари орасида етарлича натижалар кўрсатиб, “Энг эътирофга сазовор” (Бест Пинт аwард) номли сўвринни  қўлга киритишди.  Маълумот сифатида айтиш керакки, Политехника коллежи 2 йиллик таълим бўлса-да, Талабалар ўз соҳалари бўйича Маизуру шаҳрида жойлашган катта компанияларга ишга жойлашиб улгуришган. Жорий йилнинг март ойида Политехника коллежини битиришади ва апрел ойидан бошлаб тўлақонли ходим сифатида фаолиятларини бошлашади. Юртдошларимизга буёғига ҳам олға интилишларини сўраб, уларга омад тилаб қоламан.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб