Никоҳ шартномаси нима?
2024-02-16 08:19:37 309
Никоҳ шартномаси бу никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий хуқуки хамда мажбуриятларини белгиловчи келишувдир. Никоҳни тугатиш мобайнида тартибга солиниши энг қийин бўлган масалалардан бири бу мулкнинг бўлинишидир. Никоҳ шартномаси асосан мулк бўлиниши ва мажбуриятлар тақсимланиши қай тартибда амалга оширилишини олдиндан белгилаб беради. Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар хам, шунингдек, никоҳ даврида хам тузилиши мумкин. Никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради. Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Албатта, мумкин. Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг келишуви билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор килиниши мумкин. Тарафларнинг бири бунга рози бўлмаса, улардан бирининг никоҳ шартномаси билан хукуки чекланган холатда иккинчи томон судга мурожаат килиши мумкин. Никоҳ тугатилган пайтдан бошлаб никоҳ шартномасининг амао килиши хам тугайди, никоҳ шарномасида никоҳ тугатилганидан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар бундан мустасно. Эр ёки хотиндан бири вафот этганда мерос очилади. Агар улар никоҳ шартномаси тузган бўлса, мархум эр ёки хотиндан бири никоҳ даври давомидаги орттрилган мулкнинг ½ улушига нисбатан мулк хукукига даъво қилишга ҳақди эмас. Чунки, улар никоҳ шарномаси билан никоҳ давомидаги орттирилган умумий мол мулкнинг шарномавий тартибини белгилаб бўлған. Амалдаги конунчилик хужжатига асосан никоҳ шартномаси ўз характерига кўра шахсан тузилиши мумкин бўлган фукаролик-хукукий битим қаторига киради. Ушбу шартнома факат эр ва хотин иштирокида шахсан тузилади. Шунинг учун ушбу шартнома конуний вакиллари шартнома конуний вакиллари оркали хам расмийлаштириш мумкин эмас. Албатта, агар фукаро такдим этган никоҳ шартномасида ўзига тегишли мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ битим тузилганда турмуш ўртоғининг розилигисиз амалга оширилади деб белгиланган бўлса, эр ёки хотиннинг розилиги талаб килинмайди.
Зилолахон Латипова
Хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси