Экспортда янги бозорлар кашф этилмоқда: Фарғонанинг қора майизи Буюк Британия ва Канадага кириб борди

×

 2024-02-08 13:22:41    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманидаги тадбиркор Абдуманноб Дониёров раҳбарлигидаги “Laudan Harvest” хусусий корхонаси томонидан Буюк Британиянинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи савдосига ихтисослашган Laudan Limited компанияси билан тузилган экспорт шартномасига кўра, ушбу давлатларгақора майиз маҳсулоти жўнатилди. 
Шунингдек, “Laudan Harvest” хусусий корхонаси томонидан HEB International халқаро савдо ва логистика компанияси билан тузилган экспорт шартномаси доирасида декабрь ойида 20 тонна майиз Канадага экспорти амалга оширилган бўлса жорий йилнинг 3 -4 феврал кунлари Канададаги импортёр маҳсулотларни қабул қилиб олди.
Бундан ташқари 2 феврал куни ҳам Буюк британия давлатига яна 40 тонна қора майиз маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.
Ушбу давлатларга маҳсулот экспорти жорий йил давомида хам кенг кўламда экспорт қилиниши режалаштирилган.
Экспорт муҳити ва экспортёрларга яратиб берилаётган имкониятлар ўз самараси ва натижадорлигини намоён этаётганлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жаҳон бозорида ўз ўрнини топаётгани муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган оқилона сиёсатлари натижасидир.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб