Риштон тумани Марказий ўйингоҳида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбири бўлиб ўтди.
2024-01-27 08:10:31 185
Бугун Риштон туманидаги Марказий ўйингоҳда “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маданий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбири бўлиб ўтди. 1500 нафардан зиёд иштирокчи қатнашган тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Зарифжон Умаров ва ҳамкор ташкилотларнинг масъуллари ҳам ҳозир бўлишди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари З.Умаров ва 52788-ҳарбий қисм командири ўринбосари подполковник Абдуҳаёт Умаров очиб берди.Сўзга чиққанлар мамлакатимизда маҳаллаларга берилаётган эътибор, кейинги йилларда янгича қиёфа касб этаётган масканларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, мазкур тадбирнинг мазмун-моҳияти таъкидлаб ўтилди.Туман маданият бўлими ходимлари, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва хусусий "Алпомиш" ҳарбийлаштирилган мактаби ўқувчиларининг бадиий чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. Янграган кўй-қўшиқларда Ватан мадҳи, Ўзбекистоннинг ўзига хослиги ва бетакрорлиги тараннум этилди. Қолаверса 52788-ҳарбий қисмнинг жанговар чиқишлари ва қурол-аслаҳа кўргазмалари, 07648- ҳабий қисм оркестри ва ҳарбий қоровул шахсий таркибининг кўргазмали чиқиши ҳам барчага бирдек манзур бўлди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси