Риштонда 60 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга завод ишга тушди
2024-01-25 18:11:00 197
Риштон тумани “Бирлашган” МФЙ да “Қаҳрамон” ғаллачилик кластеридаги 6 млрд.сўм қийматга эга буғдойни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилди. Тадбиркор Исомиддин Ўринбоев ва туркиялик инвесторлар ҳамкорлигида эски трактор парки ўрнида фаолият бошлаган кластер томонидан ишга туширилган, 60 тонналик дон қайта ишлаш ун заводи риштонликлар учун анча қулайликлар келтириши аниқ.
Заводнинг ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳайитов, вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов, туман ҳокими Баҳодир Холиқов, сектор раҳбарлари, вилоятларда келган мутахассислар, соҳага алоқадор ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Бу лойиҳа ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга қаратилган бўлиб, асосий мақсад ресурс тежамкорлигига эришиш, маҳсулот сифатини оширишга қаратилган.
Бугунги кунда мазкур завод сифатли ун нави, омихта ем, шунингдек, қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва туман аҳолисини нон ва нон маҳсулотлари билан таъминлашни ташкил этишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Заводда 85 нафар ишчи-ходим самарали фаолият юритиб келмоқда. Уларни қўллаб-қувватлаш, сифатли ишлаши ва дам олишлари учун қулай иш шароитини яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси