ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 64-СЕССИЯСИ
2024-01-24 14:54:51 189
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги 64-сессияси бўлиб ўтди.
????Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Бугунги сессия кун тартибига қўйидаги масалалар киритилди:
1-масала: “2023 йил давомида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати” юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш.Раҳимов ахбороти.
2-масала: Фарғона вилояти Адлия бошқармаси Риштон тумани адлия бўлимининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2023 йилни 4-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида бўлим бошлиғи И.Исақов ахбороти.
3-масала: Риштон туман прокурори Р.Меҳмоновнинг 2023 йилда туманда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ва унинг олдини олиш борасида оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи.
4-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.20 йил кунги “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118 сонли фармони ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Риштон туман бўлими томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида бўлим бошлиғи С.Қурбонов ахбороти.
5-масала: Риштон туман ИИБ томонидан “Туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналиши бўйича 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида” туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Ф.Мирзаев ҳисоботи.
6-масала: Риштон туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан секторлар раҳбарлари ҳисоботлари.
7-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 09-январдаги “2024 йилда янги иш ўринларни ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида” ги ПҚ-7 сонли қарорини туманда ижроси юзасидан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ж.Раҳимов ахбороти.
8-масала: Риштон туманида 2023 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисида туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраев ахбороти.
9-масала: Риштон туман Маҳаллий бюджетнинг 2023 йил давомида туман маҳаллий буджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг харажатлар сметасига киритилган ўзгаришлари тўғрисида туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраев ахбороти.
10-масала: Риштон тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йилги асосий кўрсаткичлари юзасидан VI-63-128-11-158-К/23-сон Қарори билан тасдиқланган базавий солиқ ставкаларини тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимидаги ёйилмаси бўйича туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраев ахбороти.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси