×

 2024-01-19 13:28:10    190

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани ҳокимлигида жиноятчиликка қарши курашувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Риштон тумани ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарияти, маҳалла раислари, ҳудуд профилактика инспекторлари хамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда асосан, ўтган йил давомида туманда умумий жиноятчилик ҳолати, динамикаси, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар масалалари муҳокама қилинди. 
Туман жиноятчиликка қарши курашувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2-ярмига мўлжалланган иш режасига асосан 2023 йилнинг 12 ойи давомида туманда умумий жиноятчилик аҳволини ошган жиноят турларига эътибор берган ҳолда фош этилмаган жиноятлар юзасидан дастлабки тергов ва тезкор-излов, қидирув фаолиятини  шунингдек гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ўтганиш натижалари хусусида туман прокурори ўринбосари Б. Мелибоев маъруза қилди. 
Йиғилишда шунингдек ҳисобот даврида туманда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, ушбу хавфли иллатларни келтириб чиқарган сабаблари батафсил таҳлил қилиниб, мутасаддилар билан савол-жавоб қилинди. 
Жиноятчиликни жиловлаш юзасидан белгиланган муҳим вазифаларни тегишли масъул ташкилотларнинг мустаҳкам ҳамкорлигида оғишмай адо этиш юзасидан қўшимча зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб