ДУВ-ДУВ ГАП ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-01-08 15:49:33    155

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!

 “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбирлари туманимизнинг Жалаер, Сарой, Носгар, М.Топволдиев ва Марказ МФЙларида бўлиб ўтди.   
Тадбирларда нуронийлар, ёшлар, зиёлилар ҳамда турли соҳа вакиллари иштирок этдилар. 
Тадбирда сўз олган нуронийлар 2023 йил 22 декабрь куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишидаги устувор вазифалар ҳақида гапириб,  янги – 2024 йилнинг илк кунларида ўзига хос кўтаринки кайфият бахш этган мазкур маънавий-маърифий учрашувнинг мазмун-моҳиятига батафсил тўхталиб ўтдилар.    Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқлар  туманимиз мисолида тадбир иштирокчиларига ҳаётий мисоллар ва далиллар орқали яна бир бор етказилди. Бу ҳақда ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилди. 
Туман маданият бўлими  санъаткорлари ижросидаги куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига бирдай манзур бўлди.
 
РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб