РИШТОН ТУМАНИДА “МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2024-01-04 13:58:12    184

PDF юклаш
Чоп этиш


  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида 2023 йил 22-декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида Риштон туманидаги барча маҳаллаларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 
  Бугун Туман маданият марказида Минор, Тошоғолиқ, Зар-ариқ, Қози-Аҳрор  Ҳўжа Илғор, А.Навоий  маҳалла фуқаролар йиғинларидаги фуқаролар учун  “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбир ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, туман маданият бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Додобоева,  диний қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси О.Мадаминов, Хўжа илғор жоме-масжиди имом хатиби Б.Мамажонов, 27-умумий ўрта таълим маънавий-маърифиш ишлар бўйича директор ўринбосари А.Исматов ҳамда Турон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ю. Додобоевлар сўзга чиқдилар. 
Концерт дастури тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб