ДАВРА СУҲБАТИ
2023-12-28 14:34:35 231
Ўзбекистон Республикасининг “Суд қарорларини қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунининг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тарғиб қилиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси Ш.Ахунбаев томонидан 2023 йил 28 декабрь куни Риштон тумани, Хожиқишлоқ МФЙ биносида давра суҳбати ўтказилди ҳамда ЎРҚ-887-сонли Қонун юзасидан тайёрланган буклетлар иштирокчиларга тарқатилди.Шунингдек давра суҳбати давомида, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-869-сонли Қонуни, “Чақалоқ ва одам савдоси”, “Оилавий зўравонликни олдини олиш ҳамда хотин қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳақида”, “Коррупция-жамият кушандаси” мавзуларида сўз юритиб, унинг оқибатлари, қонунда белгиланган кескин жавобгарлик тўғрисида иштирокчилар эътиборига етказилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси