“Меҳр дафтари”га киритилган болаларни орзу-истаклари рўёбга чиқарилмоқда
2023-12-27 17:15:39 190
Маълумки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Меҳр дафтари” тизими жорий этилган. Бу борада ҳам Риштон тумаманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Янги йил байрами арафасида мазкур дафтарга киритилган 7 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муаммо ҳамда орзу-истаклари рўёбга чиқарилди.
Тадбирда Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Туман ҳокими йиғилганларни янги йил байрами билан муборакбод этиб, ёш авлодга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Орзулари ушалган ёшлар кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканликларини билдиришди. Масъуллар томонидан келгусида ҳам туманимиздаги “Меҳр дафтари”га киритилган ёшларнинг орзу-истакларини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишларнинг олиб борилиши маълум қилинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси