МУНОСАБАТ

 2023-12-25 13:39:26    172

PDF юклаш
Чоп этиш


Кейинги йилларда ўлкамизда ижтимоий-маънавий муҳитни юксалтиришга эҳтиёж пайдо бўлди. Негаки кишилар иқтисодий, маиший масалалар билан андармон бўлиб, миллий ўзлик, маданий мерос, китобхонлик маданиятини унутишгача боришди. Ўз тарихидан бехабарлик, фақат қорин ғами билан яшаш таназзулга олиб боради. Билим ва маърифациз қолган тўда фожиага дучор бўлади.Биз “нажот фақат билимда, маърифатда” деган боболар авлодимиз. Бундан бир аср илгари яшаган жадид ватанпарварлари халқимизни маънавий уйғотишга киришган эдилар. Ўз маблағидан мактаб қурган, маош олмаса ҳам  маслак йўлида холис билим бериб, маърифат тарқатганлар улуғ фидойилар кўп бўлган. Улар ўз ғоялари йўлида қурбон бўлдилар. Хайриятки шаҳид боболаримизнинг номлари оқланди. Улар кўтарган ғояларни ўрганиш имконияти туғилди. Халқимизнинг маънавий жиҳатдан юксалиши, жаҳон айвонида ўз фикрини баралла айтишини ҳаммамиз истаймиз. Бу борада Президентимиз олға сураётган ғоялар жуда ибратли. У киши тарихимизни яхши билганлари учун маданият ва маърифатни юксалтиришга жон куйдирадилар. Миллий ўзлик, асрий қадриятларни ўрганиш билан бирга жаҳон тараққиёти ютуқларидан оқилона фойдаланадиган уйғоқ шахслар жамияти, ижтимоий давлатни шакллантиришга маҳкам бел боғлаганлари бизни қувонтиради. Янги Ўзбекистонда маънавий юксалиш шиорини кўтариб, бутун жаҳонда маданий мерос жонкуяри сифатида танилдилар. Одамлар ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар самарасини кўриб-билиб туришибди. Биз ҳам Юртбошимизнинг фикрларини қўллаб-қуввватлаб, халқимиз маънавий ҳаётини бойитишга хизмат қиламиз.  

Дилоромхон Додобоева
Республика Маънавият ва маърифат маркази 
Риштон туман бўлинмаси раҳбари.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб