Ҳоким ва ёшлар учрашуви

×

 2023-12-21 11:18:43    145

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун тумандаги "Маданият маркази"да туман ҳокими Баҳодир Холиқов фаол ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда секторлар раҳбарлари ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган спорт мусобақалари, интеллектуал танловлар ғолиб ва совриндорлари иштирок этишди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими сўзга чиқиб, туманда ўтган давр мобайнида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилган ишлар, амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб, давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор тўғрисида гапириб ўтди. Таъкидландики, жорий йил туман ёшлари учун ютуқларга бой бўлди. Ёшларимиз ҳар соҳада, спортда юқори марраларни қўлга киритдилар. Айниқса, спортчи ёшлар халқаро, республика миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгалладилар.Тадбирда туман ҳокими юртимизда ёшлар учун барча имкониятлар яратиб берилганлиги, улардан эса фақатгина унумли ва оқилона фойдаланган ёшларгина ўз келажагини ҳозирдан бунёд эта олишларини таъкидлар экан, ёшларнинг барча мурожаатларини эшитишга тайёр эканлигини билдирди. 
Учрашув давомида ўз ютуқлари билан туманни ривожлантириш ва юксалтириш ишига ҳисса қўшиб келаётган, Ватанга муҳаббат ва садоқат, ташаббускорлик ва ташкилотчилик борасида тенгдошларига алоҳида намуна кўрсатаётган бир гуруҳ ёшлар туман ҳокимининг сертификатлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб