ИНСОН МАНАФААТИ ЙЎЛИДА
2023-12-16 09:03:41 193
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари маҳаллаларда бориб ҳаётий муаммо ва мурожаатларини ҳал этиш мақсадида аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотлар ўтказишмоқда ва муаммоларини тинглашмоқда. Бу эса мамлакатимизда инсон қадри нақадар азиз эканлигидан далолат бермоқда.
Хусусан, “Янги авлод” МФЙда яшовчи Сойимахон Турсунова учун ҳам туман ҳокимининг хонадонига келгани кутилмаган ҳол бўлди.
Ушбу фуқаро пайшанба куни ҳоким қабулида бўлиб, мурожаат қилган эди. Унинг мурожаати ижобий ҳал этилди.
- Сизни ёрдамга мухтож фуқаролар хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олаётганингизни эшитиб хурсанд бўлдим. Очиғи, сизни ташрифингиз менга ҳам қувонч бахш этди. Юртимизда инсон қадри улуғланаётганидан, биздек ёрдамга мухтож фуқароларга кўмак берилаётганидан бениҳоят хурсандман. Барча раҳбарларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Сойимахон Турсунова.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси