ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ
2023-12-15 14:02:52 522
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги 62-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия бошланишидан аввал халқ депутатлари Риштон туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси котиби Фарҳод Қосимов Риштон туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси бўшаб қолган ўрин учун 2023 йил 10 декабр куни 11-С.Раҳимов сайлов округида сайлов бўлиб ўтгани ҳақидаги ахборотни ўқиб эшиттирди. Сайлов натижаларига кўра 80 фоиздан юқори овоз тўплаган Холиқов Баҳодир Раҳматуллаевич халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутати этиб топилган. Шу муносабат билан халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг қарори ўқиб эшиттирилди ва депутатлар ушбу қарорни бир овоздан маъқулладилар. Муросимда туман “Нуронийлар” кенгаши раиси Турсунхўжа Абдураҳмонов Риштон туман Кенгаши депутати Б.Холиқовни табриклаб, кўкрагига депутатлик нишонини тақиб қўйди. Ўз ўрнида Б.Холиқов сўз олиб, юксак ишонч билдирганликлари учун округ сайловчиларига миннатдорчилик билдирди.
Шундан сўнг сессия ўз ишини давом эттирди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
1. Риштон туманлараро иқтисодий судининг “2023 йилни 9 ойи давомида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида” суд раиси Умиджон Эргашев Ахбороти.
2. Риштон туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил III-чорак даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидаги маблағлардан фойдаланиш тўғрисида;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-118-сонли қарорининг тумандаги ижроси ва 2-босчқичда амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар тўғрисида туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраев Ахбороти.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.22 йилдаги “2022-2023
йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарорининг 10.1 банди талабларига асосан туманда тасдиқланган “Манзилли рўйхат”га киритилган лойиҳалар (объектлар) бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Н.Орипов Ахбороти.
5. Риштон туманида 4-босқич “Аёллар дафтари” доирасида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг оила ва хотин-қизлар бўйича бўлим бошлиғи М.Полвонова Ҳисоботи.
6. Туман ҳокимининг тумандаги ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, мавсумни беталофат ўтказиш, “Яшил макон” дастури
лойиҳаси асосида туманда олиб борилаётган ишлар аҳволини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш тўғрисидаги 11.11.2023 йил кунги 67-11-158-Ф/23 сонли Фармони ижроси юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг “Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича” доимий комиссия раиси М.Норматов Ахбороти ҳамда ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарлар – туман ҳоким ўринбосарлари Н.Орипов ва З.Умаровлар Ҳисоботлари.
7. - Туман сектор раҳбарлари томонидан таклиф этилган ижтимой аҳволи ва турмуш шароити оғир бўлган оилаларни (фуқароларни) “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ва муаммолари ҳал бўлган оилаларни (фуқароларни) “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидаги маблағларни тасарруф этиш юзасидан масъуллар Ахборотлари.
8. Бошқа масалалар.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси