Ташаббусли бюджет: Тўда маҳалласидаги ички кўчалар асфальтланди
2023-12-14 09:40:55 177
✅ Риштон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қиляпти. Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
☸️ «Тўда» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, кўплаб ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришишди.Ҳудуддаги аҳолини узоқ йиллардан бери ички йўлллардаги ноқулайликлар қийнаб келарди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. Ушбу муаммога эса ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлмоқда.
???? Маҳалла аҳолисини ички кўчаларни асфальтлаштириш юзасидан илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш учун маблағ ажратилиб, асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди.
Лойиҳа доирасида белгиланган бунёдкорлик ишлари маҳаллада давом этмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси