Риштонда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланди

×

 2023-12-11 14:07:42    184

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан   Риштон туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. 


Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси илғор вакиллари, нуронийлар иштирок этдилар.
Байрам тантаналарида туман ҳокими Баҳодир Холиқов сўзга чиқиб, жорий йилда туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичлари, соҳани инновацион ривожлантириш, кластер усулини амалиётга  кенг тадбиқ этиш,  ҳудудларнинг экспорт имкониятларини ошириш борасида қўлга киритилган ютуқларга тўхталиб, барчани байрам билан муборакбод этди. 
Байрам тантаналарида қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнати яна бир бор эътироф этилди. Бир гуруҳ тумандошларимизга кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда санъаткорлар ижросидаги байрам дастури барчага кўтаринки кайфият бахш этди.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб