РИШТОНЛИК КУЛОЛЛАР НОВОСИБИРСКДА
2023-12-09 09:58:10 172
Сўнгги йилларда Риштонлик уста кулолларнинг турли семинар ва кўргазмаларда иштирок этиши одатий ҳолга айланиб қолди. Айни дамда “Ҳунарманд” уюшмаси Риштон туман бўлими бошлиғи Б.Юнусов бошчилигидаги 10 нафар анъанавий Риштон кулолчилиги усталаридан иборат Риштон делегацияси Россия федерациясининг Новосибирск шаҳрида бўлиб туришибди. У ерда 8-16 декбрь кунлари “ТуркСиб. Ижодкорлик ва дўстлик йўли” номли Халқаро ижодий лойиҳа тадбирлари бўлиб ўтади.
Ушбу лойиҳада Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Азарбайжон, ва бошқа давлатлар иштирок этади. “ТуркСиб Ижодкорлик ва дўстлик йўли” лойиҳасининг асосий мақсади: эски, анъанавий ҳунармандчиликнинг йўқолиб кетган турларини (асосан кулолчилик) ҳамкорликда қайтадан тиклаш ва ушбу лойиҳада иштирок этаётган давлатларда “ТуркСиб” халқаро фонди томонидан кўргазма-ярмаркалар, Савдо ўйлари ва инновацион лойиҳаларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Делегацияни таниқли кулол, Ўзбекистон Республикаси бадиий Академияси аъзоси, Ўзбекистон Халқ усталари уюшмаси аъзоси, халқаро керамика маркази директори, анъанавий керамика мактаби ўқитувчиси Алишер Назиров бошқаради. Керамика усталари Сибирдаги ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ўтказадилар ва "Россия-менинг тарихим" тарихий боғида Ўзбекистон Республикасининг "коинот ғилдираги" декоратив – амалий санъати кўргазмасини очадилар. Лойиҳа доирасида "Сибир меҳмондўстлиги" халқ анъаналари куни, "ҳунармандчиликнинг Миллий хусусиятлари" давра суҳбати, "Сибир ва Ўзбекистон Республикаси усталари ўртасида халқаро маданий алмашинув истиқболлари" давра суҳбати, "Шарқий бозор" кўргазма-ярмаркаси, "ўзбек дастархони" халқ анъаналари куни, Новосибирск рассомларининг устахоналарида экскурсиялар ва қўшма ишлар ўтказилади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси