ПАНДИГОН ЯНГИЧА ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ

×

 2023-12-07 16:19:17    168

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишлаб “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилаётган Пандигон маҳалла фуқаролар йиғинида “Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган тантанали байрам шодиёналари бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Файзуллажон Қосимов, вилоят ва туман сектор раҳбарлари, Қирғизистон Республикасининг Қадамжой, Баткен тумани ҳокимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Байрам кечасида сўз олганлар томонидан Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Инсон қадри учун” тамойили асосида юртимизда кенг кўламда ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги яна бир бор таъкидланди. Пандигон маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари жорий этилиб, қисқа вақт ичида олиб борилган бунёдкорлик ишлари бунинг исботи сифатида кўрсатиб ўтилди.

Узоқ йиллик тарихга эга ушбу маҳаллага 8,4 миллиард сўмдан ортиқ Республика ва вилоят бюджети маблағлари сарфланиб, ҳудуд инфратузилмаси яхшиланди ва аҳолининг яшаш тарзи ўзгарди. Маҳалладаги 755 та хонадон хатловдан ўтказилди. Аниқланган муаммолар бартараф этилди. Эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий кўмак берилди.

Ўтган давр мобайнида Пандигон маҳалласида тамомон янги қиёфа касб этди. Хусусан, Янги-ҳаёт, Мактаб, Шифокорлар, Тош-йўли, Намуна ва Истиқбол кўчаларининг 3 км қисми  асфальтлаштирилди. Мактаб, Намуна, Мустақиллик, Навруз, Шодлик кўчаларининг 3,5 км қисмида шағаллаштирилиб, асфальтлаш ишларига тайёр ҳолатга келтирилди. Тош йўли кўчасида 450 метр қисмида пиёдалар йўлакчаси барпо этилди.

Мустақиллик, Мактаб, Шифокорлар, Тош-йўли, Намуна ва Шодлик кўчаларига 203 дона бетон таянч устунлари ўрнатилиб, 6,5 км СИП кабеллари тортилди. Мустақиллик кўчасига 250 кВАли янги трансформатор ўрнатилди. Тош-йўли ва Шодлик кўчаларидаги 2 дона 100 кВАли трансформаторлар жорий таъмирланди.

Маҳалла фуқаролар йиғинидаги Кўклам, Пиркоп, Шифокорлар, Тош-йўли, Намуна, Янги-хаёт, Мактаб кўчаларига  7,4 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, 1 дона ичимлик сув қудуғи реконструкция қилинди, 1 дона сув насоси ўрнатилди. 1 дона сув минораси реконструкция қилинди .

Аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, махалла фаоллиги ошириш, ёши улуғ отахонларни эъзозлаш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қуватлаш мақсадида “Жамоатчилик маркази”, “Оталар гузари”, “Тикувчилик цехи” лари барпо этилди.

Шифокорлар кўчасида жойлашган “Оилавий шифокорлик пункти” 300 млн сўм маблағ сарфланиб, жорий таъмирдан чиқарилди.  Ахоли саломатлиги учун қулай шароит яратиш мақсадида керакли тиббиёт ускуналари билан жиҳозланди.

Маҳалла ахолисини томорқаларини самарали фойдаланиш мақсадида 182 та хонадон томорқаларига 45 кгдан ортиқ уруғлар тарқатилиб 90 бости экинлари экилди. Маҳалладаги 675 та хонадонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, кўча ва хонадонлар қисмидан 15 260 туп мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Хонадонлардан шу кунгача 255,6 тонна чиқинди олиб чиқилди.

Бундан ташқари «Обод хонадон – обод кўча –обод маҳалла» мезонлари асосида маҳаллада бунёдкорлик ишлари олиб борилди, ва маҳалладаги кам таъминланган оилалар хонадонларини фасад ва том қисмини таъмирлаш учун ахоли ва хомийлар хисобидан 300 млндан ортиқ маблағ сарфланиб, 11 та кўчада яшовчи хонадонларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Хатлов натижасида аниқланган 88 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланди.

 Шунингдек 4150 нафар фуқаролар  тиббий кўрикдан ўтказилди.       39 нафар фуқароларга бепул дори-дармонлари тарқатилди, 6 нафар фуқарога ордер берилиб даволаниш учун сихатгоҳ ва саломатлик марказларига жойлаштирилди.

“Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” шиори остида ташкил этилган байрам тадбири Республика тарғибот гуруҳи аъзоларининг чиқишлари, вилоятимизда фаолият олиб бораётган санъаткорларнинг гўзал куй-қўшиқлари билан файз олди. Йиғилганларда юртга меҳр-муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб