“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури амалда

×

 2023-12-01 11:34:45    182

PDF юклаш
Чоп этиш


Барчамизга маълумки Риштон туманидаги Пандигон маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Қисқа муддатда мазкур маҳалла ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айлантирилди. 
Бугун Пандигон маҳалласида тумандаги сектор раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда  туман  ҳокимининг  ўринбосарлари,  “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича туман штаби таркиби аъзолари, Пандигон МФЙнинг мутасаддилари, шунингдек тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда туман ҳокими томонидан 1-7 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиинганлигининг 31 йиллигига бағишлаб Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинида “Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳуқуқий тарғибот,  маънавий-маърифий ва маданий ҳамда байрам тадбирларидан иборат “Конституция ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича режалаштирилган тадбирлар хусусида сўз юритди.
Масъулларга “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари жорий этилаётган Шомирза маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Кониститутцияси қабул қилинганлигининг 31-йиллигига бағишланган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида кўрсатма ва топшириқлар берилди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб