Ражеш Шарма: “Риштон кулолчилиги, мени ўзига ром этди”

×

 2023-11-22 16:34:43    201

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳиндистонлик сайёҳ нимадан лол қолди?

Сўнгги йилларда Риштон туманига хорижий мамлакатлардан сайёҳларнинг келиши одатга айланиб қолди. Ушбу сайёҳлар риштон кулолчилигига катта қизиқиш билдиришаётгани эса янада қувонарли ҳолдир. 
Бугун “Мингбоши керамик" кулолчилик кластери музейига ҳиндистонлик сайёҳлар келиб, Риштон кулолчилиги билан яқиндан танишишди.


Ушбу ташриф хорижлик сайёҳларда катта таассурот қолдирди. Улар ёш уста кулол томонидан яратилган бир-биридан гўзал санъат асарларини катта қизиқиш билан томоша қилишар экан ўзларининг ҳайратларни яшира олмишмади. Ана шулардан бири Ражеш Шарма ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 

-???? Деҳли шаҳрида истиқомат қиламан, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш мақсадида бу ерга келдим.  Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлдим. Ўзбекистон бизга бегона эмас.  Бизни ҳамма жойда самимий кутиб олишди. Очиғини айтсам, бу ердаги меҳмондўстлик, меҳр-оқибатни кўриб ҳайратда қолдим. Танимайдиган инсонларни ҳам доим очиқ чеҳра билан кутиб олишди. Риштон кулолчилиги ҳақида кўп эшитган эдим. Жараёнлар билан яқиндан танишни жуда истар эдим. Ниҳоят ниятим амалга ошди. Таассуротларим мен кутгандан-да аъло. Буларни шунчаки тасвирлаб бўлмайди. Риштон кулолчилиги мени сеҳрлаб қўйди. Гўёки, эртаклар мамлакатига келиб қолгандек бўлдим. Барчаси ажойиб, Ўзбекистон менга бир умр хотирамда қоладиган онларни тақдим этди. Бу ерга дўстларим ва яқинларим билан яна бир бор келишни мақсад қилиб қўйдим.Очиғини айтсам, Риштон кулолчилиги бизнинг кулолчилигимиздан анча илгарилаб кетибди. Нақшлар ҳам ўзгача. Бу жараёнлар катта меҳнат талаб қилади. Кулоллар яратаётган эртакнамо маҳсулотлардан баҳри дилингиз яйрайди. 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб