КУЗГИ ШУДГОРЛАШ ИШЛАРИНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-11-01 14:59:17    218

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун "Тўда" ММТП ҳудудидаги "Эрали ўғли Шерали" фермер хўжалиги дала шийпонида 2024 йил ҳосилини кузги шудгорлаш орқали самарага эриштириш мақсадида Риштон туманида барча қишлоқ хўжалиги вакиллари учун семинар ташкил этилди.

Семинарда Фарғона вилояти ҳокимлиги котибият мудири В.Атабаев бошчилигида вакиллар иштирок этиб, Риштон туман сектор раҳбарлари ва жам бўлган фермерлар билан янги мавсумга тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди.

Семинар кун тартибида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан режалар сифатли бажарилишига урғу қаратилиб, "Кузги шудгорни сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар ва чора-тадбирлар" номли қўлланмасида кўрсатилганидек мукаммал тайёргарлик жараёнларига киришиш асосий вазифа қилиб белгиланди.

Маълумот учун: Риштон туманида кузги шудгорланадиган 7130 гектар ер майдони тузилган отрядлар томонидан тўла назоратга олинади. Ундан 5500 гектарга пахта, 150 гектар учун шоли, 81 гектарга дуккакли дон экинлари, 375 гектар мойли экинлар, 229 гектарга сабзавот, 185 гектарга полиз экинлари ва 610 гектар учун картошка экиладиган мақсадли натижага эришилади.  9 та отрядга бириктирилган жами  техника ва механизмлар сони 82 тани ташкил этади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб