“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимиз яшилликка бурканади – Риштонда кузги дарахт экиш мавсумига бағишланган семинар бўлиб ўтди
2023-10-25 17:21:33 259
Сектор раҳбари, туман ҳокими Баҳодир Холиқов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Турсунхўжа Абдураҳмонов , иштирокида ўтказилган семинарда МФЙ фаоллари, нуронийлар, ёшлар, таълим ва тиббиёт муассасалари вакиллари қатнашдилар.
Семинарда "Риштон тумани маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакилларининг туман аҳолисига мурожаати" яна бир бор ўқиб эшиттирилди.
Дарахт экиш ва уни парваришлаш, ўзимиз яшаётган масканни яшил макон, боғу-бўстонга айлантиришдек хайрли ишда худуд мутасаддиларининг олдида турган вазифалар муҳокама этилди, кузги дарахт экиш мавсумини намунали ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
- Давлатимиз раҳбари жорий йил 11 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масала бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдириб, устувор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Жорий йилнинг баҳор мавсумида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида туманимиз бўйлаб жами 546,1 минг донадан зиёд дарахт ва бута кўчатлари экилган бўлса, куз мавсумида 24 турдаги 375 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш белгиланган. Бундан ташқари, 0,5 гектар ер майдонида ҳокимлик боғи, 0,5 гектар ер майдонида яшил белбоғлар ташкил этиш режалаштирилган. Шу ўринда риштонликларни “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” деган олижаноб ғояни қўллаб-қувватлашга, бу умуммиллий ҳаракатнинг натижасини ҳар бир маҳаллада кўрсатиб, ҳавас билан бу савобли ишда иштирок этишга чақирамиз, деди туман ҳокими.
- Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, фидойилик билан ҳаракат қилсак, энг аввало Президентимиз бошлаган эзгу ташаббусни туманимизда Республикамиз ҳудудлари орасида энг намунали қилиб бажарамиз, қолаверса, юртимизнинг экологик тозалигига, яшиллигига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз. Бунда барча даражадаги раҳбарларни, маҳалла фаолларини, жамоат арбобларини, нуронийларни, санъаткор ва спортчиларни, журналист ва блогерларни алоҳида ўрнак кўрсатишга чорлаб қоламиз, деди , "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Турсунхўжа Абдураҳмонов.
Фаоллар ва сектор раҳбарлари иштирокида бўш ер майдонларига мевали ва манзарали дарахт кўчаталари экилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахбарот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси