ПАНДИГОНЛИКЛАР ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРДАН АҲОЛИ МАМНУН

×

 2023-10-20 15:31:17    236

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон туманидаги Пандигон маҳалласининг қайси кўчасига кирманг, олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, кундан-кунга обод бўлиб, ўзгача чирой очиб бораётган кўча ва хонадонлар ҳар қандай инсонни қувонтиради. Бундай қувонарли ҳолат юртимизнинг ҳар бир фуқаросида нурли келажакка бўлган интилиш ва умид билан яшаш туйғуси ортиб бораётганидан далолат бериб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Исломович Муҳаммадиев бугун Пандигон маҳалласига ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

У.Муҳаммадиев дастлаб маҳалладаги “Янги ҳаёт” кўчасида яшовчи          Омонжон Қамбаровнинг хонадонида бўлиб, хонадон соҳиби билан суҳбатлашди. О.Қамбаров инсон учун яратилиб берилаётган бундай шароитлар учун Республика Президенти ва ҳукуматига чексиз маҳалла номидан миннатдорчилигини билдирди.      

– Ҳақиқатан ҳам маҳаллада кўп ишлар қилинибди ва бу ишда нафақат туман ташкилот ва корхоналари, балки аҳолининг ўзлари ҳам иштирок этаётгани  қувонарли, албатта, – деди У. Муҳаммадиев. – Ҳақиқатан ҳам Риштон Аллоҳ назари тушган юрт экан. Пандигон ҳадемай обод ва гўзал, шаҳардан-да қолишмайдиган маҳаллага айланишига шак-шубҳа йўқ.

Шу куни У. Муҳаммадиев туман сектор раҳбарлари билан суҳбатлашди. Амалга оширилиши зарур вазифалар юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари У.И.Муҳаммадиевга вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳожиқўзи Исақов ҳамроҳлик қилди.

 

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 147 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб