Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмуни

 2023-10-19 15:16:01    247

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида нутқ сўзлади.

Сессияда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, аъзо мамлакатлар етакчилари – Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байден, Бразилия Федератив Республикаси Президенти Луис Инасиу Да Силва, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса, Қатар давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва бошқа давлатлар раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз нутқида ҳамжиҳатлик ва амалий ҳамкорлик руҳини сақлаш, умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда мамлакатларни жипслаштириш зарурлигини қайд этди.

Президент Ш.Мирзиёев нутқида ўтган йили умумий хавфсизлик
ва тараққиётга қаратилган “Самарқанд бирдамлик ташаббуси”ни илгари сурганлигини, шунингдек асосий мақсад мамлакатлар ва халқларнинг бугунги куни ва истиқболи учун масъулиятни ҳар томонлама чуқур англаш, очиқ ва конструктив ҳамкорликка тайёр барча томонларни глобал мулоқотга жалб қилишдан иборатлигини билдирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ташаббуси билан келгуси йил Келажак саммити ўтказилиши халқаро ва минтақавий тараққиётнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга, ташкилотнинг таъсири ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилишини айтиб ўтди.

Бир аср мобайнида Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар пахта теримига мажбурий равишда жалб этиб келинганлиги, ҳар йили сентябрь ойидан декабргача аҳолининг асосий қисми – ўқитувчи ва шифокорлар, тадбиркорлар, ишчи ва хизматчилар, энг ачинарлиси, мактаб ўқувчилари ва талабалар пахта теримига сафарбар қилинганлиги, бунинг натижасида ўзбек пахтасига бойкотлар қўйилганлиги, мамлакат эса йиллар давомида “қора рўйхат”ларга киритилгани ва халқимизни пахта қуллигидан буткул озод бўлганлигини таъкидлади давлатимиз раҳбари.

 “Ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегиясини қабул қилган.
Бу стратегия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га уйғун бўлиб, барча мажбуриятларни тўла ва қатъий бажарилаётганлиги айтиб ўтилди.

Изчил давом этаётган ислоҳотлар натижасида, Ўзбекистон иқтисодиёти, глобал таҳдидларга қарамасдан, барқарор ўсиш суръатларини намоён этмоқда. Сўнгги олти йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми бир ярим мартадан ортиқ кўпайди. 2030 йилга қадар бу кўрсаткични яна 2 баробарга оширилиши, иқтисодиётимизни либераллаштириш яна бир устувор вазифа
– яқин орада Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиши маълум қилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари халқимизнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган сиёсат туфайли мамлакатимизда 2017 йилдан буён камбағаллик икки баробарга камайтирилганлигини, 2030 йилгача камбағалликни 7 фоизга тушириширилишини маълум қилди.

Ш. Мирзаматов,

Риштон туманлараро иқтисодий суди судьяси



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб