Эронлик тадбиркорнинг режалари катта

×

 2023-10-14 09:29:50    272

PDF юклаш
Чоп этиш


Йилдан-ймлга туман иқтисодиётига киритилган хорижий инвестициялар салмоғи ошиб бормоқда. Чет эл сармояси иштирокидаги бир неча истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиб, айрим қувватларнинг тўлақонли ишга солинишига эришилди. Бунинг натижасида туманимизнинг экспорт салоҳияти ҳам анчча яхшиланиб бормоқда.  
Туманимиздаги “Страус Фарм” туяқушчилик комплекси анча шундай хорижий корхоналаридан биридир. Ферма раҳбари, эронлик тадбиркор Меҳрон Муҳаммадий оиласи билан бугунги кунда 90 бош туяқушни парвариш қилмоқда. Хорижлик ишбилармон бизга келажакдаги режалари ҳақида сўзлаб берди.
Унинг айтишича, Эрон технологияси бўйича иш юритилса сарф-харажат камайиб, натижа кескин ортади. Бунинг учун мавжуд 16 гектар ер майдонидан оқилона фойдаланиш керак. Томчилатиб ва ёмғир усулида суғориш тизими сувни уч баробар, ўғитни икки баробар тежаб, самарадорликни оширган бўларди. Туяқушлар учун озуқа - маккажўхори, буғдой, беда, соя етиштиришда янгича ёндашув зарур. Шу мақсадда муайян ишлар бошланган. Турли экин навлари синаб кўрилмоқда. 
-“Арзоннинг шўрваси татимас” деган нақлга амал қиламан, - дейди Меҳрон оға. – Сифатли иш катта маблағ талаб қилади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан маслаҳатлашиб, иш ҳажмини ошириш мақсадида томчилатиб ва ёмғир усулида суғориш тизимини қуриш олдида турибмиз. Ниятлар амалга ошса, яна 6 та иш ўрни ташкил қиламиз. Тадбиркорнинг орзу-умидларига бизни қувонтирди. У ноёб етти хазина сирасига кирувчи  туяқушлар сонини  тез орада 2000 тага етказиш учун изланмоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб