Россиялик инвестор янги лойиҳани амалга оширмоқчи
2023-10-13 11:39:57 242
Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов россиялик тадбиркор билан учрашди.
Жорий йил бошидан буён туман иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция салмоғи сезиларли даражада кўпайганини таъкидлаш лозим. Хориж сармояси иштирокида бир қанча истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилаётган бўлса, ҳозиргача айрим қувватларнинг тўлақонли фаолият бошлашига ҳам эришилди.
Учрашув жараёнида ҳам айни шу жиҳатлар хусусида атрофилича сўз юритилди. Туман ҳокими бугунги кунда ҳудуднинг инвестиция салоҳияти жуда юқори баҳоланиши, хомашё ресурсларига бой эканини айтиб, қурилиш индустрияси, аҳолига тиббий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятлари билан боғлиқ лойиҳалар илгари сурилса, уларни ҳаётга татбиқ этиш учун маҳаллий ҳокимлик томонидан барча шарт-шароит яратиб берилишини билдирди.
Ўз навбатида, россиялик тадбиркор ҳамилиқ муносабатдан мамнунлик изҳор этиб, жиддий бизнес ҳамкорликка эришишдан манфаатдор эканини маълум қилди.
Учрашув якунида, россиялик инвестор учун қулай ва жозибадор шароитларни яратиш, ўзаро манфаатли шерикликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасидаги ишларни қатъий давом эттириш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси