⏳ Аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда

×

 2023-10-12 13:18:00    246

PDF юклаш
Чоп этиш


✅ Бугунги кунда ҳурматли Президентимиз томонидан яратилган “Халқ қабулхоналари” тизими халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилувчи, аҳоли муаммоларини тинглаб, уларни ижобий ҳал этиш орқали халқни рози қилувчи даргоҳга айланди.

✅ Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонасининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш фаолияти мисолида амин бўлиш мумкин.

✅ Жумладан, 2023 йилнинг 9 ойи давомида Риштон туманида яшовчи аҳолидан Ўзбекистон Республикаси президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига жами 3766 та, (2022 йил мос даврига 5277 та) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан -1511 тага камайган. 2023 йилнинг 9 ойи давомида келиб тушган мурожаатларнинг 1572 таси ёки 42,0 % ижобий ҳал қилинган, 1167 тасига ҳуқуқий маълумот берилган, 785 тасига тушунтириш берилган ва 242 таси кўриб чиқиш жараёнида.

✅ Секторлар раҳбарлари томонидан Халқ қабулхонаси билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган жадваллар асосида туман ҳудудидаги 71 та маҳаллаларда мунтазам равишда оммавий сайёр қабуллар ўтказиб борилганлиги, ваколатли органлар иштирокида танқидий муҳокамалар ўтказилиши йўлга қўйилганлиги, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ҳар бир мурожаатнинг ижроси Халқ қабулхонаси ва секторлар штаблари томонидан доимий назоратга олинганлиги, ташкилот ва идоралар раҳбарларининг халқ билан мулоқот тизими тўғри ташкил этилганлиги сабабли, мурожаатларнинг 1572 таси ижобий ҳал этилди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб