ИНСОН ТАФТИНИ ИНСОН ОЛАДИ

×

 2023-10-07 09:09:33    318

PDF юклаш
Чоп этиш


Кексалик ёшига етиб бориш ҳам неъматлардан бири ҳисобланади. Юртимизнинг табаррук ёшдаги отахон-у оналаримизнинг ҳолидан хабар олиб турсак, уларга имконимиз даражасида оқибат, меҳр-мурувват кўрсатсак улкан савобларга эга бўлиш билан бирга уларнинг ҳаётий тажрибалари ҳамда турмуш сабоқларидан фойдалана олишимиз мумкин. 
✅ Қийналганда ёрдам қўлини чўзиш, меҳр-оқибат кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардан. Қадри баланд қадриятлар туфайли юзлаб оилалар ҳолидан хабар олиниб, кўнгил сўралмоқда, қувонч-шодлик улашилмоқда.
✍️ “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида туманимизда “Инсон тафтини инсон олади” шиори остида уйида ётиб қолган нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш тадбирлари амалга оширилмоқда. 
*️⃣ Жумладан, “Жаҳонобод” МФЙда тадбир доирасида   Хонақа кўчасида   яшовчи Лутфуниса ая Мирзабоева, Маҳмуджон ота Қўчқаров, Абдуҳамид ота Йўлдашевлар хонадонларига  маҳалла  фуқаролар  йиғини  фаоллари ташриф буюриб,  хонадон  соҳиблари ҳолидан хабар олишди. Нуронийлар юртимиз ва ҳалқимиз осойишталигини тилаб дуолар қилишди. Нуронийларга хомийлар тамонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. 
???? – Биз каби кексаларни йўқлаб, ҳолимиздан хабар олишди, – дейди Лутфунса ая Мирзабоева. – Гап совға-саломда эмас. Шунчаки, эътиборнинг ўзи катта бахт. Инсон ёши бир жойга боргач, эътиборталаб бўлиб қолар экан. Эътибор ва ғамхўрликдан бошимиз кўкка етди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб