Кексаларга ҳурмат – улуғ саодат

×

 2023-10-05 15:27:35    407

PDF юклаш
Чоп этиш


✍️ Риштон туманида “Кексалар ҳафталиги” доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Кекса авлод вакилларига алоҳида эъзоз ва эътибор кўрсатилаётир. Нуронийлар таянч тоғларимиз, устунларимиздир. Улар маслаҳат берса, узоқни кўзлайди, дуоси орқали эл-юрт тинчлиги, меҳр-муҳаббати, дастурхон қут-баракаси, ёшлар камолотини ният қилади. Қаерда кексалар бўлса, уларга эътибор бўлса, шу жойда файз бор, барака бор. Шу боис ҳам мамлакатимизда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, турмуш шароитини яхшилаш ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлашга муҳим эътибор қаратилмоқда.
✅ Риштон туманида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат” шиори остидаги “Кексалар ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда. 
Ана шундай учрашувлардан бири Зоҳидон МФЙда ўтказилиб, тумандаги 13-33-20- мактабларнинг 60 нафардан ортиқ ўқувчиларига Ватан таянчи эмбелемаси ва гувоҳномаси тантанали равишда топширилди. 
Тадбирда Туман ҳокимининг маслаҳатчиси, Нуроний жамғармаси туман бўлими раиси Т. Абдураҳмонов, туман мудофаа бўлими ходимлари, маҳалла фаоли Ғ. Ҳолбоев, истеъфодаги полковник А. Исроилов, Амиробод жавоҳири фермер хўжалиги раҳбари А. Ниёзовлар иштирок этишди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб