1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан туманимиздаги фахрий устозлар ва бемор муаллимлар ҳолидан хабар олинди
2023-09-29 14:00:19 338
Туманимизда ҳам таълим тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, келажак авлодни таълим ва тарбиясига муносиб ҳисса қўшган фахрийлар кўпчиликни ташкил қилади.
Яқинлашиб келаётган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан туман ҳокими Баҳодир Холиқов, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Шавкат Мадаминов раҳбарлигида 2 нафар соҳада фидокорона меҳнат қилиб, нафақага чиққан фахрий ўқитувчилар ҳолидан хабар олинди. Устозларга туман ҳокимининг ташаккурномалари ҳамда байрам табриги етказилди.
Мана шундай фахрийларнинг бой тажрибаси бугун ёш педагогларнинг фаолиятини самарали ташкил этишда таълим ва тарбия жараёнларини сифати ва самарадорлигини оширишда ҳамиша зарур.
Рағбат ва йўқловдан мамнун эканликларини изҳор қилган устозлар, соҳа ишига ривож тилаб, юртимизда фахрийларга кўрсатилаётган эътибор учун Давлатимиз раҳбарини дуо қилдилар.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси