1 ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-09-29 13:57:54 268
Сана муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирига таълим тизимида кўп йиллар меҳнат қилган фахрий педагоглар, тумандаги умумий таълим муассасаларида фидокорона меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда мактабгача таълим муассасаларида самарали меҳнат қилаётганлар таклиф этилди.
Дастлаб тадбирда сўз олган туман ҳокими Баҳодир Холиқов барча соҳа ходимларини 1октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан самимий муборакбод этди. Туман ҳокими табрик сўзида мамлакатимизда кейинги 5 йил мобайнида муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббускорлигида боғча, мактаб ва олий таълим тизимида ишлаётган тарбиячилар, ўқитувчи ва устозлар меҳнатини муносиб қадрлаш, уларнинг иш ҳақини, жамиятдаги нуфузини ошириш бўйича муҳим қадамлар қўйилганлигини таъкидлаб, кейинги икки йилда ҳам туманимизда 10 дан ортиқ мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича 10 та мактабимизнинг моддий-ўқув техник базаси бойитилди, қўшимча ўқув бинолари қурилиб, ўқувчилар ихтиёрига топширилганлигини айтиб ўтди.
Тадбирда таълим соҳасида намунали фаолият юритиб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар фидокорона хизматлари учун эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Концерт дастурида санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар, саҳналаштирилган чиқишлар устозлар учун ажойиб байрам кайфиятини улашди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси