БИР ТЕРИМДА 41 ЦЕНТНЕРДАН

×

 2023-09-27 16:27:31    173

PDF юклаш
Чоп этиш


   Жорий хўжалик йилида 19,54 гектар майдонга   чигит қадаган "Заринабону ерлари" фермер хўжалиги 79 тонна пахта топшириш бўйича шартнома имзолаган эди. Агротехник тадбирларни вақтида ўтказган фермер хўжалигида пахтадан мўл ҳосил етиштирилди. 
     Биринчи теримдаёқ гектаридан 41 центнердан жами 79,9 тонна қимматбаҳо саноат хомашёси йиғиштириб олинди.  Хўжаликда шартнома режасини ошириб ҳосил йиғиштириб олишда Чек Насриддин маҳалласининг уюшмаган аҳолисининг хизмати катта бўлди. 
     Айни пайтда хўжаликда кузги буғдой экиш учун ер тайёрлаш билан бирга бор пахта ҳосили йиғиштириб олиш тараддуди кўриляпти.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб