Туман ҳокими Япония таълим тажрибаси татбиқ этилаётган мактабдаги шарт-шароитлар билан танишди
2023-09-26 15:30:52 277
Хабарингиз бор, жорий йилдан бошлаб вилоятимиздаги ҳар бир шаҳар ва туманларда танлаб олинган биттадан мактабда синов тариқасида Япония таълим тажрибаси татбиқ қилинмоқда.
Мазкур лойиҳа бўйича Риштон туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактаби танлаб олингани ҳақида хабар берган эдик. Бугун туман ҳокими Баҳодир Холиқов Япония таълим тажрибаси жорий этилган мактабга ташриф буюрди.
Туман ҳокими дарс жараёнларини кузатди ва ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар учун ажратилган хоналар билан танишди. Педагоглар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди. Мазкур тажрибани татбиқ этилишида туман ҳокимлиги таълим муассасасига кўмакчи эканлигини таъкидлаб ўтди.
Ташриф давомида ўқитувчи ва ўқувчиларга кенг шароитлар яратиш бўйича тавсиялар, мактаб ховлисида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш юзасидан эса топшириқлар берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси