“Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дастури – амалда
2023-09-25 11:12:44 300
“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида Риштон туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу кунларда “Пандигон” маҳалла фуқаролар йиғинида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларига катта эътибор қаратилган. Маҳалладаги 4 минг 150 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Дастлаб аҳоли хонадонлари хатловдан ўтказилиб, кўп йиллардан буён йиғилиб келаётган муаммолар ўрганилди. Ўрганишлар давомида тоза ичимлик суви, йўл таъмири, электр энергия ва газ таъминоти, тиббий ёрдам кўрсатиш ва бандлик масаласи билан боғлиқ кўплаб муаммолар аниқланиб, уларни ҳал этиш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, кенг кўламли ишлар давом этмоқда. Ҳар бир кўчада олиб борилаётган ишлар туман ҳокими ва штаб раҳбарлари назоратида.
Ободлик кўнгилдан бошланади, дейишади. Пандигонликлар ҳам ўзлари яшаб турган хонадонларни тартибга келтириш, ҳовли деворларини таъмирлаш, томорқасини кўркам, чиройли қилиш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси