Риштон ва Кутахя ўртасида меморандум имзоланди

×

 2023-09-23 13:34:58    261

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳамкорлик уфқлари

 Бугун Риштон туманида яна бир тарихий воқеа содир бўлди. Туман ҳокимлигида Туркиянинг Кутахя шаҳри ва Риштон тумани ўртасида биродар шаҳарлар меморандуми имзоланди.

Меморандум имзолаш тадбирида Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов, Кутахя шаҳри баладия башкани (ҳокими) Алим Ишик, РИштон тумани ИИБ бошлиғи Шавкат Мавлонов, туман ҳокими ўринбосари Абдуқаҳҳор Жўрабоевлар иштирок этишди.

Меморандумни имзолашдан кўзланган асосий мақсад Риштон тумани ва Кутахя шаҳри ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш, икки томон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Кутахя шаҳри ўзининг ноёб кулолчилик маҳсулотлари билан дунёга машҳур бўлиб, Туркия миллий кулолчилик анъаналарининг етакчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Озарайжоннинг Исмоили, Япониянинг Майдзуру, Италиянинг Дерута, Туркиянинг Изник шаҳарлари билан Риштон тумани ўртасида биродарлашган шаҳарлари сифатида меморандум имзоланган эди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб